Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича Қозоғистон МДҲда пешқадам

21 Июль 2020 13:43

NUR-SULTAN. Kazinform – БМТ томонидан тузилаётган электрон ҳукуматни ривожлантириш глобал рейтингида Қозоғистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform finprom.kzга таяниб.

Беш ой давомида мамлакатда 16 миллионга яқин давлат хизматлари электрон форматида тақдим этилди. Қозоғистонда карантин тадбирларини кенгайтириш шароитида хизматлар, шу жумладан давлат хизматларини электрон шаклда тақдим этиш тобора долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда мамлакат аҳолиси давлат хизматларини электрон кўринишда олишга етарлича тайёр. Шундай қилиб, 2019 йил охирига келиб, 6-74 ёшдаги компьютер фойдаланувчиларининг улуши 82,2% гача ўсди (бир йил аввал - 80,3%), Интернет тармоғидан фойдаланувчилар улуши 84,2% гача ўсди (бир йил олдин - 81, 3%).

Умуман олганда, 6–74 ёшдаги аҳолининг рақамли саводхонлик даражаси йил давомида 79,6% дан 82,1% га кўтарилган. Бугунги кунда давлат хизматларининг 82 фоиздан ортиғи автоматлаштирилган, 2020 йил охиригача ушбу кўрсаткични 90 фоизга етказиш режалаштирилган. Қозоғистонликлар давлат хизматларини онлайн тарзда egov.kz электрон хизматлар портали, MGov мобил иловаси ва Telegram-бот орқали олишлари мумкин. Бундан ташқари, офлайн режимда «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясининг офисларидан бирига мурожаат қилиш мумкин.

Жорий йилнинг беш ойида Қозоғистон Республикаси электрон ҳукумат порталида 16 миллионга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Улардан энг катта қисми фавқулодда ҳолат пайтида мажбурий ижтимоий суғурта тизимининг иштирокчиларига ижтимоий тўловларни тайинлашни рўйхатдан ўтказиш бўйича - 8,1 миллион хизмат кўрсатилди.

Давлат хизматларини автоматлаштириш ва оптималлаштириш «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурининг асосий йўналишларидан биридир.

Таъкидлаш керакки, БМТ томонидан тузилган электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича глобал рейтингда Қозоғистон дунёнинг 190 мамлакати орасида 29-ўринга кўтарилди (бир йил олдин - 39-ўрин). Мавжуд рейтингни (2020 йил) тузишда давлатлар томонидан 2018-2019 йилларда амалга оширилган ишлар баҳоланди. МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистон биринчи ўринни эгаллади (Россия 36-ўринда, Беларусь 40-ўринда, Молдова 79-ўринда, Украина 69-ўринда, Ўзбекистон 87-ўринда). Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича етакчи учликка Дания, Жанубий Корея ва Эстония кирди. ТОП-5 мамлакатлари рўйхатини Финляндия ва Австралия якунлаб беради.


Юқорига