Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

«Елбасы йўли» экспедицияси Туркистонга етиб келди

28 Октябрь 2021 14:30

TÚRKİSTAN. Kazinform - Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги муносабати билан Шамалған овулидан бошланган «Елбасы йўли» экспедицияси Туркистонга етиб келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Экспедиция мақсади – Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти, Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг ижодий ва сиёсий фаолиятини кенг тарғиб қилиш, лидер ҳаётига таалуқли муҳим жойларга ташриф буюриш. Экспедиция таркибига «Эл умиди» ташаббусининг энг яхши ёшлари киритилган.

Экспедиция аъзолари минг йиллик цивилизациялар маркази бўлган Туркистон шаҳрида бўлиб, «Елбасы медали» лойиҳасининг 14-29 ёшли иштирокчилари билан учрашди. Ёш етакчилар, билимдонлар ўзаро фикр алмашиб, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда муваффақиятларга эришиш йўлларини муҳокама қиладилар. Туркистон ривожланаётганини, буларнинг барчаси мустақиллик самараси эканини таъкидлади.





Эслатиб ўтамиз, «Елбасы медали» лойиҳасида Туркистон вилоятидан 276 нафар ёшлар бронза медалини қўлга киритди. Жорий йилда 54 нафар медал соҳибига давлат таълим гранти топширилди. Aйни пайтда мазкур лойиҳага вилоятда 565 нафар ёшлар жалб этилган. Улардан 222 нафари бронза, 17 нафари кумуш медали учун номзодлардир. Вилоятда дастур ижросини таъминлашда 19 нафар мураббий, 1 нафар ҳудудий координатор ва 1 нафар мутахассис фаолият кўрсатмоқда.

Шундан сўнг экспедиция аъзолари «Хожа Aҳмад Яссавий» мақбараси тарихи билан яқиндан танишиб, аждодлар руҳини зиёрат қилдилар. ЮНЕСКО рўйхатига киритилган тарихий обидаларни зиёрат қилди. Туркистонда янги қурилган бинолар, маданий-маиший объектларни бориб кўрди. «Керуен сарай» сайёҳлик мажмуасида сайр қилиб, янгиланган Туркистондаги ўзгаришлардан миннатдорчилик билдирди.

Елбасы академиясининг расмий вакили Маржан Иманғалиеванинг айтишича, «Эл умиди» ташаббуси ва «Елбасы медали» лойиҳаси иштирокчилари жуда яхши кайфиятда. Ушбу экспедиция орқали ёшларнинг ижодий алоқалари мустаҳкамланиб, дунёқараши кенгаяди. Туркистон вилояти ва Чимкентдаги учрашувларда қатнашган экспедиция Темиртау ва Нур-Султанга жўнаб кетади.






Юқорига