Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Елбасы Туркий кенгаш иштирокчиларига видеомурожаат қилди

12 Ноябрь 2021 19:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Нурсултон Назарбоев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII саммити иштирокчиларига видеомурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳурматли Давлат ва Ҳукумат раҳбарлари, азиз дўстлар! Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII Саммити иштирокчиларини самимий қутлайман. Президент Режеп Таййип Эрдўғанга бугунги йиғилишга Туркий Кенгаш Фахрий Раиси сифатида мени таклиф қилгани учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Шу йилнинг баҳорида мен ташаббус қилган Туркий кенгашнинг норасмий онлайн саммитида иштирок этганингиз учун ташаккур. Сизларнинг қарорларингизга кўра Туркистон шаҳри туркий дунёнинг маънавий пойтахти мақомини олди», - деди Елбасы.

Шунингдек, у яқинда Туркистонда Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясининг Х юбилей сессияси бўлиб ўтганини эслатди.

«Келажакда муқаддас Туркистонга келасиз деган умиддаман. Ҳурматли саммит иштирокчилари! Биринчи қардош Туркиянинг мамлакатларимиз суверенитетини тан олиши халқларимиз хотирасида абадий қолади. Биз барча туркий давлатлар тарихий ютуқлари билан бу маррага эришганидан жуда фахрланамиз. Шу билан бирга, мамлакатларимиз ўз олдига миллий ривожланиш бўйича улкан мақсадларни қўйган», - деди Елбасы.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти икки кунлик амалий ташриф билан Туркияга келди .



Юқорига