Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Елбасы Словениянинг собиқ Президенти билан Евроосиё қитъасидаги интеграцияни муҳокама қилди

18 Ноябрь 2021 08:12

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Словениянинг собиқ Президенти, Мадрид клуби президенти Данило Тюркни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Elbasy сайтига таяниб.

Елбасы Д.Тюркга «Aстана клуби» майдонидаги долзарб масалалар муҳокамасида иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда Евроосиё қитъасидаги интеграция жараёнлари юзасидан фикр алмашилди. Шу муносабат билан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг 2010 йилда Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган тарихий саммитининг аҳамияти таъкидланди.






Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти– Елбасы,
Юқорига