Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 13 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Елбасы Nur Оtan Сиёсий кенгаши бюроси йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади

21 Февраль 2020 11:31

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 5 март куни пойтахтимизда «Nur Оtan» партияси Сиёсий кенгаши бюросининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Биринчи Президенти матбуот котиби Айдос Укибай Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Нурсултон Назарбоев 2020 йил 5 март куни Нур-Султан шаҳрида Nur Оtan партияси Сиёсий кенгаши бюроси йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади», - дея маълум қилди Айдос Укибай.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йил 18 март куни «Nur Otan» партияси Сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтишини хабар қилгандик.


Калит сўзлар: Сиёсий партиялар,
Юқорига