Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Елбасы Қирғизистон Вазирлар Кабинети Раисини қабул қилди

9 Декабрь 2021 08:02

NUR-SULTAN. Kazinform - Елбасы Нурсултон Назарбоев Қирғизистон Президенти Aдминистрацияси раҳбари – Вазирлар Кабинети Раиси Ақилбек Жапаровни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Биринчи Президентининг расмий сайтига таяниб.

Учрашувда Нурсултон Назарбоев қардош Қозоғистон ва Қирғизистон халқларининг тарихий яқинлигини таъкидлади.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан Елбасы Қирғизистон ёшларига мамлакатдаги олий ўқув масканларида ўқиш учун грантлар ажратиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети Раиси Нурсултон Назарбоевга Қирғизистон халқига доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг эзгу тилакларини етказди.

Ақилбек Жапаров, шунингдек, Қозоғистонда Биринчи Президент раҳнамолигида мустақиллик йилларида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб, Елбасынинг икки халқ ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.

Калит сўзлар: Қабул, ҚР Биринчи Президенти– Елбасы,
Юқорига