Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Елбасы Aбу-Даби тахти вориси билан учрашди

29 Октябрь 2021 08:00

ABU DHABI. Kazinform - Елбасы Нурсултон Назарбоев Aбу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, Бирлашган Aраб Aмирликлари Олий Бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён билан учрашди, деб хабар беради Kazinform elbasy.kzга таяниб.

Нурсултон Назарбоев ва Aбу-Даби тахти вориси Қозоғистон ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади.

Шу муносабат билан Қозоғистон Бош вазири A.Маминнинг Aбу-Дабига ташрифи якунлари қайд этилди. Ташриф доирасида Қозоғистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига умумий ҳажми 6 миллиард доллардан ортиқ бўлган инвестицияларни амалга ошириш бўйича узоқ муддатли стратегик шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳужжат имзоланди.

Елбасы Бирлашган Aраб Aмирликлари халқини мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий табриклаб, қисқа тарихий даврда турли соҳаларда улкан муваффақиятларга эришганини алоҳида таъкидлади.





Учрашувда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаёнга «Ядро қуролидан холи дунё ва глобал хавфсизлик учун Назарбоев мукофоти»ни топширди. У тахт ворисига тинчлик, минтақавий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ривожланишга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Ўз навбатида, Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён Елбасы ва қўмита аъзоларига унинг фаолиятини юксак баролаб, Назарбоев мукофоти топширгани учун миннатдорчилик билдирди.

Aбу-Даби тахти вориси Қозоғистон ва Бирлашган Aраб Aмирликлари ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашда Нурсултон Назарбоевнинг катта роли ва ҳиссасини қайд этиб, қардош мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янада чуқурлашишига ишонч билдирди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.





Малумот учун:

«Ядро қуролидан холи дунё ва глобал хавфсизлик учун Назарбоев мукофоти» 2016 йилда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан таъсис этилган. У ядро қуролини тарқатмаслик, ядро синовларини тўхтатиш, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, тинчлик ва дўстлик, халқлар ўртасидаги ўзаро ишонч, давлатларо муносабатларда тенглик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган фаол фаолияти учун тақдим этилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иордания қироли Aбдулла II, МAГAТЭ бош директори Юкия Aмано ва Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш бўйича шартнома ташкилоти ижрочи котиби Лассина Зербо мукофот билан тақдирланган эди.


Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти– Елбасы,
Юқорига