Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Экспертлар Европа Иттифоқида твиндемия бошланганини прогноз қилмоқда

19 Январь 2022 09:59

NUR-SULTAN. Кazinform - Экспертлар Европа Иттифоқида узоқ муддатли твиндемия бошланганини прогноз қилмоқда. Россияда бир кунда 700 га яқин одам коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Тelegram-каналида маълум қилинди, дея хабар беради Каzinform.

SARS-CОV-2 вируси пандемиянинг янги хусусиятларини келтириб чиқармоқда. Европада твиндемиянинг бошланиши ёки инфекциянинг узоқ давом этиши ҳақида гап боради. Европа Иттифоқида ЎРВИ ва грипп билан касалланиш кўпайганлиги сабабли, мутахассислар грипп ва CОVID-19 билан касалланган беморларнинг бир вақтнинг ўзида юқори даражаси сурункали твиндемиянинг бошланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар. «Грипп вирусининг қайтиши касалликнинг узоқ давом этадиган мавсумининг бошланиши бўлиши мумкин, бу одатда ёзгача давом этади», деди Европа касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эксперти Pasi Pentinen.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, твиндемия коронавирусга қарши кураш билан шуғулланувчи Европа Иттифоқи соғлиқни сақлаш тизимларига катта таъсир кўрсатади.

Россияда коронавирус билан касалланиш даражаси ошиб бормоқда. Ўтган кун давомида 31 252 та CОVID-19 вируси билан касалланиш ҳолати аниқланди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари мамлакатнинг йирик шаҳарларида қайд этилган: Москвада – 8 342 та, Санкт-Петербургда – 4 078 та. Бир суткада 688 та бемор эпидемиядан вафот этган. Коронавирус тарқалиши бошлангандан бери Россияда жами 10 865 512 та CОVID-19 инфекцияси қайд этилган. Ўлганлар сони 322 678 кишини ташкил этди. Расмий маълумотларга кўра, тахминан 76,6 миллион россиялик коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган. 10,8 миллион киши COVID-19 га қарши қайта эмланди.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига