Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЕИ махсус вакили ҚР Президентига Европа Кенгаши Раҳбарининг хатини олиб келди

9 Июнь 2021 10:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонга уч кунлик ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Европа Кенгаши Раҳбари Шарль Мишелнинг мактубини олиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мен Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелдан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга хат олиб келдим. Ушбу хатда Қозоғистонда олиб борилаётган ислоҳотларга баҳо берилади», - деди Питер Буриан сешанба куни журналистлар билан учрашувда.

Европа Кенгаши Раҳбари ўз мактубида Қозоғистоннинг ҳам, Европа Иттифоқининг ҳам равнақи учун биргаликда ишлашга бўлган садоқатини билдиради.

«Бу умумий қадриятлар асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга содиқлигимизни билдиради. Шарль Мишель Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим (Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида – таҳр.) муносабатларимизни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратганлигини тасдиқлайди», - дея таъкидлади Европанинг юқори мартабали дипломати.




«Мактубда Қозоғистон минтақавий раҳбарияти ва Европа Иттифоқининг минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга, шу жумладан Афғонистондаги можарони ҳал қилиш нуқтаи назаридан тайёрлигига берилган баҳо акс эттирилган», - деди Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили.

Маърузачининг сўзларига кўра, мактубда Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Брюсселга ташриф буюришга таклифномаси келтирилган.




Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилининг Қозоғистонга ташрифи дастурида ҚР ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазиханов, депутатлар ва бизнес вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.














Калит сўзлар: Европа, Дипломатия, Халқаро алоқалар,
Юқорига