Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси йиғилишида Aфғонистондаги вазият муҳокама қилинди

26 Август 2021 16:35

NUR-SULTAN. Kazinform - ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси раиси Маргарет Седерфельт ташаббуси билан ташкилотнинг Aфғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Сенати матбуот хизматига таяниб.

Онлайн тадбирда Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари делегациялари раҳбарлари, ЕХҲТнинг бу мамлакатлардаги ваколатхоналари, шунингдек, ЕХҲТ низоларни олдини олиш маркази вакиллари иштирок этишди.

Учрашув иштирокчилари Aфғонистондаги ҳозирги вазиятга эътибор қаратдилар ва Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини муҳокама қилдилар.

Фикр алмашиш жараёнида ЕХҲТ Парламент Aссамблеяси раисининг ўринбосари, Қозоғистон Парламенти Сенати раиси ўринбосари Aсқар Шакиров Aссамблеянинг амалдаги ваколатлари доирасида афғон халқининг ишончини тиклаш чора -тадбирларини ишлаб чиқишга тўхталди. Маълумки, халқаро коалиция кучлари мамлакатдан чиқиб кетиши билан Афғонистон фуқаролари келажагига тобора ишонч камаймоқда.

Марказий Осиё давлатлари Aфғонистондан қочқинларнинг оммавий чиқиб кетиши ва минтақада радикалларнинг тўпланиши эҳтимоли пайтида минтақадаги вазият беқарорлашаётганидан хавотир билдирдилар.

Раис ўринбосари Қозоғистон Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда иштирок этаётганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг қарорига мувофиқ, БМТнинг Aфғонистондаги ёрдам миссиясининг идораси Алматига вақтинчалик кўчирилган. Ҳозирги вақтда Миссия ходимларининг ишлаши ва яшашлари учун зарур шароитлар яратилган.

Учрашув охирида парламентарийлар Aфғонистондаги вазиятни ЕХҲТ ҳудудидаги хавфсизликка таъсири нуқтаи назаридан доимий кузатиб боришни таклиф қилишди. Шунингдек, бу масала Парламент Aссамблеясининг бўлажак тадбирлари кун тартибига киритилиши лозимлиги қайд этилди.


Калит сўзлар: Дипломатия,
Юқорига