Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эфиопияда айирмачилар 150 тинч фуқарони ўлдирди

27 Август 2021 09:45

PRETORIYA. Kazinform - Айирмачи Оромо озодлик армияси жангарилари сўнгги бир ҳафта мобайнида Эфиопия ғарбида камида 150 кишини ўлдирди. Бу ҳақда Reyters агентлиги пайшанба куни Эфиопиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Комиссиянинг билдиришича, қуролланган айирмачи гуруҳ Оромия штати ғарбидаги Жида Кирему тумани аҳолисига ҳужум қилган.

Айирмачи «Оромо озодлик армияси» одатда ўз -ўзидан ҳаракат қилади. Уларнинг мақсади - Эфиопиянинг Оромия давлатини мустақил қилиш. Федерал ҳукумат «Оромо озодлик армияси»ни террорчи ташкилот деб эълон қилди.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига