Об-ҳаво
Астана -7 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунёнинг энг кекса аёли узоқ умр кўриш бўйича рекордни такрорлади

18 Сентябрь 2020 16:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг энг ёши улуғ аёли сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилган Япония фуқароси Канэ Танаке бугун 117 ёш 260 кунлик бўлди, деб хабар беради ЎзА NHK телеканалига асосланиб.

Бу натижа кўп яшаш бўйича бундан 2 йил олдин вафот этган Наби Тадзима томонидан қайд этилган бутун япон рекордига тенг ҳисобланади, Канэ Танака 1903 йил 2 январда таваллуд топган. У шоколадни севиб истеъмол қилади, газли ичимликларни ҳам хуш кўради. Канэ момо 120 ёшга етишни мўлжаллаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунда Японияда 80 мингдан зиёд 100 ёшдан ошган инсон умргузаронлик қилмоқда. Уларнинг 88 фоизи аёллар.

Дарвоқе, 1963 йилгача кун чиқар мамлакатда 100 йилдан ошиқ умр кечирганлар сони бор-йўғи 153 киши эди. 1981 йилга келиб бу кўрсаткич 1000, 1998 йил эса 10 мингдан ошди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига