Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Дунёнинг 43 давлати QazVac вакцинасини олишга тайёр

27 Январь 2022 17:33

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг 43 давлати QazVac вакцинасини олишга тайёр. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонлик олимларнинг шубҳасиз муваффақияти Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти томонидан коронавирусга қарши QazVac вакцинасининг яратилиши бўлди. Бугун биз яна олдинга интиламиз. Ҳозирда BSL-3, BSL-4 қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бунда Таълим ва фан вазирлигининг ўрни ҳам муҳим», - деди Бош вазир ўринбосари Таълим ва фан вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Бош вазир ўринбосари биргаликдаги ишлар давом этишини таъкидлади.

«Ўйлайманки, барчангиз бу мамлакатни машҳур қилган катта лойиҳа бўлганини биласиз. Қозоғистон ўз вакцинасини ишлаб чиқарадиган 6 мамлакат ичида бешинчи ўринда туради. Демак, бу катта ютуқ. Барча олимларга раҳмат айтамиз. Ҳали иш кўп. Биз биргаликда давом этишимиз керак. Уларнинг олдидаги вазифа бошқача. Ҳозирда 43 давлат бизнинг вакцинани олишга тайёр», - деди Ерали Тоғжанов.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига