Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунёдаги вазият: коронавирус тарқалишининг кунлик рекорди қайд этилди

14 Сентябрь 2020 14:23

JENEVA. Kazinform – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги бир кун ичида коронавирус юқтирганларнинг энг кўп сонини қайд этди, деб хабар беради Kazinform ташкилотнинг расмий сайтига таяниб.

Бир кун ичида вирус юқтирганлар сони 308 мингга кўпайган. Бу пандемия пайтида кунлик энг юқори ўсиш кўрсаткичидир. Дунё бўйича умумий ҳолатлар сони 28,6 миллионга етди. Коронавирусдан вафот етганлар сони 5,6 мингга кўпайиб, 917 417 кишини ташкил етди.

Вирус билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичи бўйича Америка Қўшма Штатлар дунёда етакчилик қилмоқда. 6,3 миллион киши коронавирус билан касалланган ва 191 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Дунё бўйича иккинчи ўринда турадиган Ҳиндистонда 4,6 миллиондан ортиқ одам касалликка чалинган. 78,5 минг киши коронавирусдан вафот этган.

Тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича Бразилия учинчи ўринда туради. Юқтиришнинг 4,2 миллион ҳолати мавжуд. Бразилияда коронавирусдан 130 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига