Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунёдаги эпидемиологик вазият: Коронавирус фақат Осиёнинг жануби-шарқида заифлашган

19 Январь 2021 12:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Фақатгина жануби-шарқий Осиё минтақасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш даражаси пасайган. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб олди. Тиббий ёрдамнинг мавжудлигига, кўрилган карантин чораларига ва эҳтиёт чораларига риоя қилинишига қараб, эпидемия даражаси дунёнинг турли мамлакатларида турлича. Бугунги кунда 220 мамлакатда 95 миллион киши коронавирус билан касалланган. Тахминан 2 миллион киши вафот этган ва дунё бўйлаб эпидемиядан ўлим даражаси 2,1% ни ташкил қилади. Касаллик Америка, Тинч океани ва Африкада кучаймоқда. Европада, шунингдек, Ўрта ер денгизи ғарбий қисмида аҳвол чатоқ. Коронавирус тарқалишининг пасайиши фақат жануби-шарқий Осиё минтақасида кузатилмоқда», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» зонада.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Калит сўзлар: Хориж, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига