Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Дунёдаги энг кекса одам вафот этди

19 Январь 2022 10:41

NUR-SULTAN. Кazinform - Дунёнинг энг кекса одами, испаниялик Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия 113 ёшида вафот этди, деб хабар беради Кazinform. Бу ҳақда сешанба куни Гиннеснинг рекордлар китоби сайтида маълум қилинди.

Гиннеснинг рекордлар китоби Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия ўз уйида 112 йилу 341 кунда вафот этгани учун ҳамдардлик билдиради, - дейилади хабарда.

2021 йил сентабр ойида эркак 112 йилу 211 кунлигида рекордчига айланди. Сантурнино ва унинг рафиқаси Антонинанинг етти қизи, 14 невараси ва 22 эвараси бор.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, Сантурнино 1909 йилда Испаниянинг Леон шаҳрида туғилган. Ёшлиги сабабли у Испаниядаги фуқаролар уруши даврида ҳарбий хизматга чақирилмаган. Ўз бизнесини йўлга қўйиб, аскарлар учун пойабзал тикди.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига