Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунёда коронавирусни қайта юқтириш туфайли биринчи ўлим Голландияда қайд этилди

13 Октябрь 2020 09:27

GAAGA. ТАСС - Kazinform – Нидерландияда COVID-19 вирусини қайта юқтиришдан сўнг дунёдаги биринчи ўлим қайд этилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

Вафот этган 89 ёшли аёл илгари саратон касаллигига чалинган эди. Июль ойида касалхонага олиб борилганда, коронавирусга тест текшируви мусбат натижа кўрсатган.

Беш кундан сўнг, инфекция белгилари бўлмаганлиги сабаб касалхонадан чиқарилган.

Икки ой ўтгач, аёл иситма ва йўтал билан касалхонага ётқизилди. Бу сафар ҳам коронавирус тести мусбат натижа кўрсатди.

Вирус аниқлангандан кейин саккизинчи куни унинг аҳволи ёмонлаша бошлади ва икки ҳафтадан сўнг вафот этди.

Ҳозирда дунёда коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари 23 тага етган. Биринчи ҳолат 24 август куни Гонконгда қайд этилган.

Такроран вирус юқтирган 23 беморнинг 20 нафари соғайиб, иккитаси даволанмоқда.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Хориж,
Юқорига