Об-ҳаво
Астана 26 °С
Алматы 28 °С
Валюта курси
USD 409.98
EUR 462.21
RUB 5.75
CNY 58.43

Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 600 мингга яқинлашди

28 Март 2020 12:19

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб 25 минг кишини ёсииғини қуритди. Айниқса, қаттиқ зарбага дучор бўлган Европада 17 314 киши касалликдан вафот этди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Айни пайтда АҚШ коронавирус юқтирганлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди (жума куни АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 100 мингдан ошди).

Коронавирусдан вафот этишнинг энг юқори кўрсаткичи бўйича Италия (9,134), ундан кейин Испания (3934) ва Хитой (3292) олдинда бормоқда. 2019 йил декабр ойидан бери дунё бўйлаб қарийб 600 минг киши коронавирус юқтирган.






Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони ўтган бир кунда 969 кишини ташкил қилди. Италия расмийларининг таъкидлашича, янги ҳолатлар сони камаймоқда, аммо қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш миллий институтлари раҳбари Силвио Брусаферро пасайишнинг асосий сабаби қаттиқ назорат чоралари эканлигини таъкидлади.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига