Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 16 миллиондан ошди

26 Июль 2020 13:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 16 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Джон Хопкинс университетининг интерфаол харитасига кўра, 26 июль ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 16 миллион 046 минг киши хавфли инфекцияни юқтирган. Шундан 9,9 миллиондан ортиғи соғайиб, 644 минг киши вафот этган.

АҚШ COVID-19 инфекцияси бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Мамлакатда 4 178 021 та ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Бразилия (2 394 513 киши) туридби.

Ҳиндистонда эса янги вирусни юқтирган 1 385 630 киши қайд этилган. Бугунги кунга қадар Россияда COVID-19нинг 805 332 та ҳолати рўйхатга олинган (тўртинчи ўрин).

Шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари бўйича Жанубий Африка (434 200та), Мексика (385 036та ҳолат), Перу (375 961та ҳолат), Чили (343 592та ҳолат), Буюк Британия (300 270та ҳолат) ва Эрон (288 839 ҳолат) биринчи ўнталикка киради.

Дунё бўйича коронавирусдан 644 528 киши вафот этган, шу жумладан АҚШда 146 460 киши қурбон бўлган. Бразилияда 86 449 бемор хавфли касаллик туфайли вафот этди. Буюк Британия ва Мексикада коронавирус мос равишда 45 823 ва 42 645 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Италия, Франция, Ҳиндистон, Испания, Перу, Эрон каби давлатларда эса ўн минглаб ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига