Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди

26 Январь 2021 10:49

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда эпидемия статистикасини юритувчи Worldometers ахборот манбаси маълум қилди.

Айни пайтда дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллион 280 минг 265 кишини ташкил қилади. Бугунги кунга қадар эпидемиядан 2 миллион 149 минг 387 бемор вафот этган.

72 миллион 289 минг 211 бемор COVID-19дан соғайиб чиқди.

Манбага кўра, ҳозирда 25 839 818 киши коронавирусдан даволанмоқда. Шулардан 110 минг беморнинг аҳволи оғир.

Калит сўзлар: Ҳисобот,
Юқорига