Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

25 Февраль 2021 10:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда коронавирус тарқалиши камайиб бораётганини, аммо янги штаммнинг пайдо бўлиши ташвишга солаётганини айтди. Чоршанба куни «Covax» халқаро дастури бошланди, унинг доирасида энг қашшоқ мамлакатлар вакцинани олади. Шу билан бирга, Грузия сайёҳларга кириш учун чекловларни ва бошқа карантин чекловларини бекор қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform BBCга асосланиб хабар беради.

ЖССТ кетма-кет олтинчи ҳафта давомида дунёда коронавируснинг янги ҳолатлари ва ўлим даражасининг пасайишига оптимистик муносабатда бўлмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган ҳафта 2,4 миллион янги юқтириш ҳолатлари рўйхатга олинган, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11 фоизга кам. Шу даврда COVID-19дан ўлим даражаси 20% га камайди. Бироқ, секинлашувга қарамай, шифокорлар янги штаммларнинг кўпайишидан хавотирда. Пандемия бошланганидан бери 110,7 миллион одам ушбу вирусни юқтирган ва 2,4 миллиондан ортиқ киши вафот этган.




Гана дунёнинг энг қашшоқ мамлакатлари аҳолисини вакцина билан эмлаш бўйича «Covax» дастури доирасида коронавирусга қарши вакциналарнинг партиясини олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «AstraZeneca» препаратнинг 600 минг дозали партияси чоршанба куни Аккра шаҳрига етказиб берилди. Ганада (30 миллион аҳоли) пандемия бошланганидан бери коронавирус инфекциясининг 80 мингдан ортиқ ҳолати ва 580 ўлим қайд этилган. Бироқ, тест муаммолари туфайли бу рақамлар тўлиқ бўлмаслиги мумкин.




25 февралдан Грузия аста-секин коронавирус пандемиясига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда. 1 мартдан бошлаб Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Украина ва Қозоғистон фуқаролари коронавирусга топширган манфий тест натижаси билан ушбу мамлакатга учиб кетишлари мумкин. Илгари фақат Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароларига рухсат берилганди.

Грузиянинг чанғи курортларида меҳмонхоналар очилади ва 8 мартдан тоққа кўтарилиш мумкин бўлади. Шунда ресторанлар, савдо марказлари ва бозорлар қайта очилади (фақат дам олиш кунлари ишлайдиган озиқ-овқат дўконлари бундан мустасно).

15 март куни ОТМлар ва спорт залларини очиш режалаштирилган, 1 апрелдан эса театрлар, спорт клублари ва спорт ареналари ишлай бошлайди. Бундан ташқари, кечки соат 9 дан эрталаб 5 гача транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қўйилган тақиқ ҳанузгача амал қилади.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига