Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунё бўйлаб юз мингдан ортиқ шифокорлар коронавирусдан вафот этди

30 Октябрь 2021 10:32

MOSKVA. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг октябр ойидаги ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб камида 115 минг тиббиёт ходими коронавирусдан вафот этган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилнинг январидан 2021 йилнинг майигача 80-180 минг шифокор CОVID-19 инфекциясидан вафот этган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич ҳозирда ўртача 115 500 дан ортиқ», - дейилади ҳисоботда.

Россияда коронавирусдан ўлим бўйича расмий статистик маълумотлар йўқ. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги марта ўтган йилнинг сентябрида 258 нафар коронавирус юқтирган шифокор вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Бироқ, оқ халатлиларнинг ўлими ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка очиқлаш имконини берувчи бир қатор мустақил Интернет лойиҳалари мавжуд. Улардан бири бугунги кунда 1459 нафар шахснинг исми-шарифини ўз ичига олган «Ёдда қоларли рўйхат»дир.

17 сентабр куни Москва шаҳридаги Сеченов университетининг Ҳаёт хиёбонида тиббиёт ходимларининг эпидемияга қарши курашдаги қаҳрамонлиги ёдгорлигининг очилиши ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига бағишланган рамзий тадбирлардан бири бўлди.


Муаллиф: Наринбек Исмагулов


Калит сўзлар: Дунё, Тиббиёт,
Юқорига