Об-ҳаво
Астана -28 °С
Алматы -4 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дунё бўйлаб 62,8 миллион киши коронавирусни юқтирган

1 Декабрь 2020 12:05

LONDON. Kazinform – Американинг Moderna Inc компанияси коронавирусга қарши вакцинасига лицензияни кутмоқда, Энтони Фаучи АҚШда эпидемия қайта бошланишини башорат қилмоқда, Буюк Британия Рождествода дўконларнинг иш вақтини узайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 62,7 миллиондан ошди, 1,4 миллион киши вафот этган ва 40,2 миллион бемор даволанди.

Moderna Inc компанияси ўзининг mRNA-1273 экспериментал вакцинасига лицензия олиш учун АҚШ ва Европага мурожаат қилди. Асосий талаб - вакцина самарали ва хавфсиз бўлиши керак. Аввалроқ Moderna Inc компанияси сўнгги синов босқичида вакцина 94,5% самарадорлигини айтган эди. Клиник тадкикотда 30 минг кўнгиллилар, шу жумладан хавф остида бўлган кекса одамлар иштирок этишди. Вакцина 15000 кишига эмланган ва улардан фақат 11 нафари коронавирус билан касалланган ва уни осонликча енгиб чиққан. Қолган кўнгиллилар плацебо қабул қилишди, улардан атиги 185 нафарига Covid-19 ташхиси қўйилган. Касаллик кўп ҳолларда оғир бўлган.

Коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиққан яна бир компания - Pfizer лицензия олиш учун аллақачон АҚШга мурожаат қилган. Бундан ташқари, Американинг AstraZenca компанияси Оксфорд университети олимлари билан биргаликда ишлаб чиқилган вакцинани кўриб чиқмоқда.

Россия шунингдек, «Спутник V» вакцинасининг клиник синови натижаларини кутмоқда.

Европадаги сўнгги янгиликлар

Италия ҳукумати коронавируснинг иккинчи тўлқини туфайли 8 миллиард евролик бизнес ёрдам пакетини ишлаб чиқди. Душанба куни бизнесни қўллаб-қувватлашини Канада ҳам эълон қилмоқчи. Шу билан бирга, Германия иқтисодиёт вазири Питер Алтмайер ҳукумат компанияларни субсидиялашни давом эттира олмаслигини ва одамлар вирусни тўхтатиш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари кераклигини айтди.

Буюк Британия Рождество байрамлари муносабати билан дўконларнинг иш вақтини узайтиришни режалаштирмоқда. Ва бу рухсат январь ойининг охиригача сақланиб қолади. 2 декабрда мамлакат иккинчи локдауннан чиқади. Бироқ, бутун мамлакат бўйлаб турли чеклов чоралари сақланиб қолмоқда.

Франция ҳукуматининг илмий кенгаши мамлакатга вакциналарни биринчи дозани келган бойда қариялар уйларига юборишни маслаҳат бермоқда.

АҚШнинг бош эпидемиологи Энтони Фаучи, Миннатдорчилик кунларидан кейин мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ўсиши мумкин деб ҳисоблайди. Ўтган йилнинг шу вақтида Америка шаҳарлари аэропортларидан 26 миллионга яқин йўловчи учган. Бу йил шифокорлар америкаликларга байрамни уйда нишонлашни маслаҳат беришди, аммо ўтган ҳафта аэропортларда йўловчилар сони март ойидан бери энг кўп бўлган - 1 миллион киши рўйхатга олинган.

Америка Қўшма Штатларида пандемия бошланганидан бери 13 миллион киши касал бўлиб, 266 минг киши вафот этган.


Калит сўзлар: Хориж, Европа, Шимолий Америка,
Юқорига