Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Донбассга Қозоғистон тинчликпарвар кучларини юбориш масаласи кўриб чиқилаётгани йўқ – Мудофаа вазирлиги

3 Май 2022 17:53

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда Донбассга ҳарбий тинчликпарвар кучларни юбориш масаласи кўтарилгани йўқ. Бу ҳақда Мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Султан Камалетдинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун Марказий коммуникатсиялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мухбир «Агар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Донбассга ҳарбий тинчликпарвар кучларини юбориш тўғрисида қарор қабул қилса, Қозоғистон тинчликпарвар кучлари жалб қилинадими?», - деб сўради. Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-лейтенант Султан Камалетдинов мухбирнинг саволига жавоб берди.

«Геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, бу масала барча қозоғистонликларни ташвишга солаётгандек. Айтайлик, Қозоғистон Қуролли Кучларининг хориждаги тадбирларда иштироки меъёрларга мувофиқ олдиндан белгилаб қўйилган ва тасдиқланган. Қуролли кучларнинг тинчликпарвар операцияларда иштирок этиши фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига мувофиқ амалга оширилиши мумкин», — деди Султан Камалетдинов.

Унинг сўзларига кўра, БМТ резолюция эълон қилган тақдирда ҳам бу масала биринчи навбатда мамлакатда муҳокама қилинади.

«Қарор асосида Давлат раҳбари бу масалани Парламентга қўяди. Парламент томонидан маъқулланса, ҳарбий тинчликпарвар кучларни жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Бироқ Донбассга ҳарбий тинчликпарвар кучларни юбориш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Ҳеч қандай келишув ёки музокаралар йўқ «, - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги,
Юқорига