Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Доналд Трамп Европадан келганларнинг АҚШга киришини тақиқлади

12 Март 2020 10:00

VASHINGTON. Kazinform – АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШнинг Европа билан ҳар қандай алоқаси, шу жумладан юк ташиш ва ҳаво қатнови коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун 30 кун давомида тўхтатиб қўйилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Ушбу тадбирлар жума куни ярим тунда кучга киради.

Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ халққа мурожаатида Трамп, «қаттиқ, аммо зарур чеклашлар» Буюк Британияга нисбатан қўлланилмаслгини, сабаби у ерда атиги 460 та коронавирус юқтириш ҳолати тасдиқланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи АҚШ каби «еҳтиёт чораларини кўра олгани йўқ».

Трамп, шунингдек, Конгрессни коронавирус тарқалишининг АҚШ иқтисодиётига таъсирига қарши курашнинг бир қисми сифатида солиқ юкини енгиллаштириш чораларини кўришга чақирди.

«Мен Конгрессни зудлик билан америкаликларга иш ҳақи бўйича солиқ имтиёзларини беришга чақираман», деди у.

Қўшма Штатларда коронавирус инфекциясининг 1135 тасдиқланган ҳолатлари қайд этилган, 38 бемор вафот этган.

Расмийларнинг таъкидлашича, АҚШ аҳолиси учун юқтириш хавфи кам эди, аммо бу ой бошида кўплаб янги ҳолатлар аниқланганидан кейин хавотирлар кучайган.

Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига