Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Discovery Channel телеканалида Каспий денгизи ҳақида фильм намойиш этилади

2 Июль 2020 13:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Discovery Channel телеканалида Каспий денгизи ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилади.

Бу ҳақида Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Ўрмон ва ёввойи табиат қўмитаси вакили Сакен Дилдахмет ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.

«Ушбу фильмда сиз Каспий денгизи ва мамлакатимизнинг ёввойи табиатининг гўзаллигидан мамнун бўласиз. Унда Каспий денгизи ва денгиз атрофи жониворлари кўрсатилган», - деб ёзди Сакен Дилдахмет.

Фильм асосан Қозоғистонда суратга олинган.





Юқорига