Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Динозавр скелети 3 миллион еврога сотилди

14 Октябрь 2020 09:35

NUR-SULTAN. Kazinform – Парижда сотувга қўйиладиган аллозавр скелети уч миллион еврога сотилди. Бу Друо савдо уйидаги лотнинг асл нархидан икки баравар юқори, деб хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.

Суягининг 70 фоизга яқини сақланиб қолган, скелетнинг баландлиги уч метрдан ошиқ ва узунлиги ўн метрга яқин. Динозавр скелети 150 миллион йилни ташкил қилади. Энг катта йиртқичлардан бирининг скелетини сотиб олган шахснинг исми ошкор қилинмаган. Антиқа мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда динозавр суякларига қизиқиш кучайган.

«Бундай нарсаларни сотиб олишга қизиққан хусусий музейлар жуда кўп, чунки улар жуда қизиқарли ва ноёб экспонатлардир. Бундай скелетни ўз уйларида сақламоқчи бўлган хусусий харидорлар ҳам қизиқиш билдиришган», - деди аукцион аукционери Александр Жикелло.

Ўтган ҳафта динозаврларга қизиқиш Нью-Йоркдаги Christie's ким ошди савдосида ўрнатилган рекордда кўриш мумкин. Жанубий Дакотадаги Блэк Ҳиллс геологик тадқиқотлар институтида сақланган Стэн номли тираннозавр 32 миллион долларга сотилган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига