Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дезинфекция мосламасини ихтиро қилган  нур-султанлик IТ-мутахассислари Канадага таклиф этилди

30 Ноябрь 2021 18:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Хонада дезинфекция ва ионлаштириш мосламасини ихтиро қилган нур-султанлик IТ-мутахассислари Канадага таклиф қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мутахассисларимиз томонидан ихтиро қилинган «Smart Recirculdtion cjntrol» тизимини SRС дейиш ҳам мумкин. Биз ҳали ҳам универсал қурилмани синаб кўрмоқдамиз. Синов муваффақиятли ўтса, келажакда уни тўлиқ ишлаб чиқаришга кўпайтиришни режалаштирмоқдамиз. Янги тизим туфайли IТ соҳасида янги иш ўринлари яратилади. Хабарингиз бор, Президентимиз мамлакатимизда талаб юқори бўлган IТ-мутахассислари сонини кўпайтириш вазифасини қўйган эди. Бугунги кунда IТ-мутахассисларимиз Канадага таклиф қилинган. Шунингдек, тизим учун Қозоғистон ва Халқаро интеллектуал мулк институтидан патент олдик», деди «IТ Smart Solutions» IT компанияси директори Диляра Туленова.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу қурилма бир вақтнинг ўзида бир нечта функцияларни бажаради. Яъни хонани дезинфекция ва ионизация қилади, қурилма аудио ва видео кузатув тизими билан жиҳозланган. Тизимни масофадан туриб бошқариш мумкин.

Муаллиф: Aли Ибраев


Калит сўзлар: Ахборот технологиялари, Фан,
Юқорига