Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Deutsche Bank раҳбари Қозоғистонга яшил облигациялар ва молиявий воситаларни чиқаришни таклиф қилди

11 Июнь 2021 09:36

NUR-SULTAN. Kazinform – Deutsche Bank AG Шимолий ва Шарқий Европа минтақавий бошқармаси бош ижрочи директори Йорг Бонгартц Қозоғистонга яшил облигациялар ва молиявий воситаларни чиқаришни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги йилларда Қозоғистон ESG (экологик, ижтимоий ва корпоратив ривожланиш) тамойилларига мувофиқ халқаро тартибга солишни жорий этиш учун жуда яхши асос яратди. Энди давлат ва Қозоғистон корпорациялари ундан халқаро капитални жалб қилишда рақобатдош устунлик сифатида фойдаланишлари мумкин. Бугун биз Қозоғистон Ҳукумати ва компанияларига ESG билан боғлиқ яшил облигациялар ва молиявий воситаларни чиқаришни таклиф этамиз ва ушбу капиталдан нодавлат секторни рағбатлантириш ва ривожлантириш учун фойдаланамиз», - деди Йорг Бонгартц.

Шунингдек, у Қозоғистон Астана халқаро молия маркази орқали маҳаллий лойиҳалар учун ESG талабларига жавоб берадиган сармояларни жалб қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Deutsche Bank 2023 йилга келиб ESG портфелини 200 миллиард еврога кўпайтиришни ўз зиммасига олди. Биз ESG стандартларига жавоб берадиган ва нохомашё маҳсулотлар иқтисодиётини қўллаб-қувватлайдиган Қозоғистон лойиҳаларини ушбу мажбуриятларга қўшилишини кутмоқдамиз», - деди Deutsche Bank раҳбари.


Фото: finbuzz.ru


Калит сўзлар: Хориж, Инвестиция,
Юқорига