Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

«Дельта» вируси дунёга таҳдид солмоқда

14 Август 2021 11:23

NUR-SULTAN. Kazinform - «Дельта» вируси бутун дунё бўйлаб тарқалди. Франциянинг океан бўлимларида мисли кўрилмаган даражада COVID-19 кузатилди. Гваделупа ва Мартиникада реанимация бўлимларида ўрин йўқ. Расмийлар сайёҳлардан оролларни тарк этишни сўрашмоқда.

Қозоғистонда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига кўра, Финляндияда пандемия бошланганидан бери кунлик энг юқориш юқтириш ҳолати қайд этилган. Беморларнинг 90 фоизи «дельта» штаммига чалинган. Асосан эмланмаган 20-30 ёшли одамлар касалланган.

Шунингдек, Австрияда эмлаш жараёни Санкт -Степанн соборидаги орган жўрлигида олиб борилган. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, улар эмлаш учун шунча кўп одам келишини кутишмаган.

Жанубий Кореяда касалликнинг кескин ўсиши кузатилди. Ҳар куни 2000 дан ортиқ одам вирус юқтирмоқда, бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткичдир. Шифокорлар бу рақамлар дам олиш кунларидан кейин кескин ошиб кетишидан қўрқишади. Зеро, якшанба куни мамлакат Мустақиллик кунини нишонлайди.

Косово расмийлари бир кунда аниқланган рекорд миқдордаги коронавирус ташувчиларини эълон қилишди. Миллий соғлиқни сақлаш институтлари 1009 та ҳолат ҳақида хабар беришди. Кўпчиликда «дельта» штаммлари мавжуд. Расмий маълумотларга кўра, пандемия бошланганидан буён Косовода 112 653 та инфекция юқтириш ҳолати аниқланган ва 2273 киши COVID-19 асоратларидан вафот этган. Косово аҳолиси Pfizer ва AstraZeneca вакциналари билан эмланиши мумкин.

Калит сўзлар: Тиббиёт, Хориж,
Юқорига