Об-ҳаво
Астана 6 °С
Алматы 15 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Жамбил вилояти ҳокимини қабул қилди

11 Сентябрь 2020 16:17

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатида белгиланган вазифаларни амалга ошириш режаси тақдим этилди. Учрашувда бандлик масалалари муҳокама қилинди. Вилоятда 26,7 мингта янги иш ўринлари яратилган. Инқирозга қарши чоралар ва турли хил давлат ва ҳудуддаги дастурлар доирасида 1370 та лойиҳани амалга оширишга 142 миллиард тенге ажратилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш улуши 72 фоиздан 77,1 фоизгача, газ таъминоти 74,2 фоиздан 85,9 фоизгача ўсади.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевга Қордай туманидаги вазият тўғрисида сўзлаб берилди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда вазият барқарор. Жорий йилда уй ва йўл қурилиши, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт соҳаларида қиймати 31,7 миллиард тенге бўлган 336 лойиҳа амалга оширилди.






Уй ва савдо объектларини реконструкция қилиш қатъий назорат остида. Хайрия жамғармалари томонидан 311 миллион тенге маблағ тўпланди, 41та турар жой ва 13та савдо объектлари тикланди. Бундан ташқари, жиддий зарар кўрмаган 103та объект таъмирланди.

Президентнинг топшириғига биноан, коронавируснинг мумкин бўлган иккинчи тўлқини учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Касалхона ётоқлари сони 2 530тага кўпайган. Пандемияга қарши кураш учун 8,1 миллиард тенгге ажратилди ва икки ой давомида етарли миқдорда дори-дармон захиралари яратилди.

Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига