Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан кичик таркибда музокаралар ўтказди

6 Декабрь 2021 14:05

NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан кичик таркибда музокаралар ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Aқорда саройида Қозоғистон пойтахтига давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий қоровул сафи бошлиғи давлат раҳбарларига ҳисобот берганидан сўнг икки давлат мадҳиялари янгради. Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Шарқий залда кичик таркибда музокара ўтказди.









Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари икки томонлама стратегик шерикликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт транзити, маданий-гуманитар ҳамкорлик каби муҳим жиҳатлар кўриб чиқилди. Шунингдек, минтақадаги ҳамкорлик, жумладан, хавфсизлик ва кўп томонлама тузилмалар масалалари муҳокама қилинди.









Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи қозоқ-ўзбек ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидлади.





- Бугун биз иттифоқчилик муносабатлари декларациясини имзолаймиз. Aгар биз илгари стратегик шериклик тамойилларига амал қилган бўлсак, келажакда муносабатларимиз янги босқичга кўтарилади. Шу боис бугун имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман. Биз ҳукуматларимизга яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга, кейинроқ еса 10 миллиард долларга ошириш бўйича топшириқ беришга келишиб олдик. Бу жуда юқори даража, – деди Президент.





Қозоғистон Президенти минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда икки давлатнинг ўрни ҳақида гапирди.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик муносабатлар Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бу муболаға эмас. Икки давлат ўртасидаги алоқалар қанчалик яқин бўлса, бутун минтақамиздаги вазият шунчалик барқарор бўлади, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шавкат Мирзиёев қозоқ заминида кўрсатилаётган анъанавий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ўзи ва ўзбек халқи номидан Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқини Мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади.





Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон Президенти раҳнамолигида эришилган ютуқларни юқори баҳолади. Шунингдек, у Елбасы Нурсултон Назарбоев икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида амалга оширилган давлат ташрифи рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстона муносабатлар давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Шунингдек, ташриф арафасида икки давлат ҳукуматлари томонидан амалга оширилган самарали ишларни алоҳида қайд этди.


Калит сўзлар: Ақорда, Халқаро алоқалар,
Юқорига