Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари: Ҳукумат карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт

3 Август 2020 10:37

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўзининг Twitter саҳифасида ёзди, деб ёзади Kazinform.

«Бутун дунёда пандемия авжига чиқди. У Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмади. Эпидемия юзлаб ишчилар ва нафақахўрларни, қари ва ёшларни, таниқли ва оддий одамларни орамиздан олиб кетмоқда. Таниқли курашчи, жамоат арбоби Ж.Ушкемпировнинг вафоти ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Касалликдан вафот этганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Коронавирус ва пневмония туфайли вафот этганлар сони ҳали ҳам юқорилигича қолмоқда», - деди Президент.

Президент, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва барча тиббиёт муассасаларининг асосий вазифаси ўлим кўрсатгичини минимал даражага тушириш эканлигини таъкидлади.

«Ҳукумат фуқароларнинг карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт. Бусиз пандемияга қарши курашда ғалаба қозониб бўлмайди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Калит сўзлар: Жамият, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига