Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Татаристон Президенти билан учрашди

19 Апрель 2021 19:40

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Давлат раҳбари Қозоғистонга иш сафари билан келган Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов билан учрашди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Татаристон билан ҳамкорлик қилиш Россия Федерацияси билан энг муҳим комплекс ҳаракатларидан бири эканлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари Татаристон Президентининг яқинда Қарағанди вилоятига ташрифини юқори баҳолади. Ушбу ташриф давомида Саран шаҳрида шиналар ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди.




«Биз ушбу компанияга катта умид боғламоқдамиз. Қозоғистонликларнинг катта гуруҳига Татаристонда ўқиш имконияти учун миннатдорман. Мен буни давом этадиган ҳақиқий лойиҳа деб биламан. Бизнинг бозорда «Татнефть» компаниясидан ташқари, «КамАЗ» билан ҳам қўшма лойиҳаларимиз бор», - деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Татаристон билан маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга содиқлигини билдирди.




«Биз татар маданиятини жуда яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз. Сизларнинг маданиятингиз мамлакатимизда кенг танилган. Ўйлайманки, яқин келажакда, пандемия тугагандан сўнг, биз Қозоғистонда Татаристон маданияти ва санъати кунларини ўтказишга розилик берамиз. Биз ушбу тадбир муваффақиятли ўтиши учун барча шароитларни яратиб берамиз», - деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жомарт Тоқаев Рустам Миннихановга Нур-Султан шаҳрининг кўчаларидан бирига татар халқининг таниқли вакили, таниқли шоир Ғабдолла Тўқай исмини берилишини айтди. Бу икки халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг ёрқин белгиларидан бири бўлади.

Татаристон Президенти ўз навбатида Қозоғистонга навбатдаги ташрифи муваффақиятли ўтганлиги учун миннатдорлик билдирди.




«Россия-Қозоғистон муносабатлари доирасида Татаристон кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Икки томонлама муносабатларнинг пойдевори мустаҳкам. Бизнинг Биринчи Президентимиз Минтемир Шарипович Шаймиев Сизга салом йўллади. Унинг Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултан Абишевич билан алоқаси туфайли муносабатларимиз пойдевори яратилди», - деди Рустам Миннихонов.

Суҳбат давомида Қозоғистон ва Татаристон ўртасидаги савдо-иқтисодий, саноат ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди.






Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Қабул,
Юқорига