Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари: тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 300 млрд тг ажратилади

16 Март 2020 14:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун камида 300 миллиард танга маблағ ажратилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали қилган мурожаатида айтиб ўтди.

«Биз бюджет харажатларини биз учун энг кўп фойда келтирадиган соҳаларга йўналтирамиз. Мамлакатимиз тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун камида 300 миллиард танга ажратилади», - деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан янги COVID-19 коронавируси пандемия деб эълон қилинганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистонда 2020 йил 16 март 08:00дан 2020 йил 15 апрел 07:00гача бўлган муддатда фавқулодда вазият жорий қилинди.

Калит сўзлар: Жамият, Бизнес,
Юқорига