Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари сиёсатшунос Расул Жумалини қабул қилди

17 Март 2020 17:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши аъзоси, сиёсатшунос Расул Жумалини қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Учрашувда Қозоғистонда оммавий ахборот воситаларининг бугунги ҳолати ва ривожланиши, маҳаллий контент сифатини ошириш, давлат тилини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ва маърифий ишлар масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, сиёсатшунос Миллий жамоатчилик кенгашининг ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва унинг келгусида ишлаши ва ёшлар сиёсати ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига