Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирини қабул қилди

19 Февраль 2021 16:58

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусинни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирлик томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар, рақамлаштиришни ривожлантириш истиқболлари, интернетга уланиш, шунингдек, Президентнинг халққа Мурожаатномасида қишлоқ жойларига уланиш имкониятларини оширишга қаратилган кўрсатмалари ижроси тўғрисида маълумот берилди.

Вазир Давлат раҳбарига алоқа учун сифат талабларини тасдиқлаш тўғрисида ҳисобот берди. Энди 3G/4G тармоқлари учун энг паст сифат чегараси ўрнатилди. Илгари алоқа сифатининг қуйи чегараси тартибга солинмаган эди.

Бундан ташқари, қонунчиликка ким ошди савдоси форматидаги радиотўлқинларни аниқлаш бўйича ўзгартиришлар ишлаб чиқилди. Бу 5G га ўтишда муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, ўзгаришларга кўра алоқа сифати параметрларини бузганлик учун жарима 1000 ойлик ҳисоблаш кўрсаткичини ташкил этади.





Президентга давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Вазир eGov mobile иловасига биометрик идентификация тизимини жорий этиш ҳақида гапирди. Бу аҳолининг давлат хизматлари тизимида рўйхатдан ўтиш ва хизматларни олиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради. Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу илова орқали давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ишларни тезлаштириш тўғрисида кўрсатма берди.

Президентга «Халқ овозини тинглайдиган давлат» концепцияси доирасида амалга оширилган электрон-мурожаат хизмати тизими таништирилди. Бу фуқароларнинг компьютер тугмачасини бир неча марта босиш орқали мурожаатларни бериш ва давлат идораларидан тезкор жавобларни олиш имкон беради. Президент бундай хизматни ташкил этилишини қўллаб-қувватлади ва уни самарали амалга оширишга кўрсатма берди.

Шунингдек, Бағдат Мусин, Қасим-Жомарт Тоқаевга «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси фаолияти, жумладан, мамлакат бўйлаб аҳолига хизмат кўрсатиш 115 та марказларини модернизация қилиш режалари тўғрисида гапириб берди. Шу муносабат билан, давлат корпорациясининг кадрлар сонини кўпайтириш масаласи жуда муҳим бўлади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга раҳбарлик лавозимларига номзодларни, шу жумладан, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари раҳбарларини танлашда Президентнинг ёшлар кадрлар захираси тажрибасидан фойдаланиши ҳақида хабар берилди. Давлат раҳбари ушбу ғояни қўллаб-қувватлади ва танлов жараёнида максимал шаффофликни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Ушбу иш Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда амалга оширилади.

Бағдат Мусин Қасим-Жомарт Тоқаевга «Рақамли Қозоғистон» миллий лойиҳасини ўзгартириш жараёни ҳақида гапириб берди. Аҳолининг муаммоларини ҳал қилишнинг барча ҳаётий томонларини ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг фуқаролар билан ўзаро таъсирини таъкидлайди.

Бундан ташқари, вазир Президентга Қозоғистоннинг «KazSat» алоқа сунъий йўлдош тизимини ривожлантириш тўғрисида ҳисобот берди.


Юқорига