Об-ҳаво
Астана -2 °С
Алматы 2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари: Пандемия устидан ғалаба қозонишимизга шубҳа йўқ

9 Июль 2020 09:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев юртдошларимизни халқимиз дуч келган муаммолар олдида жасорат, сабр-тоқатли ва масъулиятли бўлишга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Давлат раҳбари Қозоғистон халқига телевидение орқали мурожаатида таъкидлаб ўтди.

«Биз коронавирус билан курашишни давом эттирамиз. Биз ғалаба қозонишимизга шубҳа йўқ. Биз стрессга ёки бепарволикка берилмаслигимиз керак. Бугун биз ҳар доим бирдамлик намойиш қилишимиз керак. Биз ҳеч кимни қийинчиликда қолдирмаймиз ва ҳар бир қозоғистонликнинг ҳаёти ва соғлиғи учун курашамиз. Биз кўп синов ва қайғуларни бошдан кечирган, тарихнинг кўплаб бўронларига дош берган халқмиз. Умид қиламанки, қаҳрамон аждодларимиз изидан юрган бугунги авлод бугунги қийинчиликларга бардош беради. Эҳтимол, бу бизнинг бирлигимизнинг синовидир. Агар биз бир енгдан қўл ва бир ёқадан бош чиқарсак, биргаликда, биз бу синовдан ўтамиз. «Саломатлик - энг катта бойлик» деган халқимизнинг доно сўзларини қадрлайлик», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги вазиятга бағишланган телехабарда.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳар бир фуқаронинг фаровонлиги учун курашишга чақирди.

«Барчангизга сиҳат-саломатлик ва мустаҳкам фаровонлик тилайман!» - дея якунлади Президент.

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига