Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Давлат раҳбари Нур-Султан шаҳрига кираверишдаги назорат пунктига ташриф буюрди

19 Март 2020 19:21

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда вазият жорий этилгани муносабати билан, Ипак йўли қишлоғи яқинидаги 6-назорат пунктига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қозоғистон Президенти шаҳар ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш.ю ички ишлар органлари, Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг карантин режимини таъминлашга тайёргарлигига ижобий баҳо берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахт ҳокими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар ва Мудофаа вазирларининг коронавирус эпидемияси билан курашиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисоботларини тинглади.



Президент пандемияга қарши курашда мамлакатимиз тиббиёт ходимлари машаққатли меҳнат қилаётганига миннатдорчилик билдирди ва уларга ойлик маоши ва мукофотлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозимлигини таъкидлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазир Асқар Маминга ноқулай дунёда юзага келган иқтисодий беқарорлик шароитида янгича ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини айтди.

- Биз ҳар қандай нохуш ҳолатларга, ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам тайёр бўлишимиз, шунингдек, иқтисодиётни сафарбар қилиш сари қадам қўйишимиз керак. Қисқаси, тайёр туринглар, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа идоралар ходимларига муваффақиятлар тилади ва карантин сабабларини тушунтирди.

- Ҳозирги шароитда карантин жорий этилмаса бўлмайди. Дунёда нималар бўлаётганини ўзингиз кўряпсизлар. Бундай пайтларда, сизлар бирдамлик билан ҳаракат қилишингиз керак. Шунинг учун карантин каби усулларга мурожаат қилишга тўғри келади. Фуқароларимиз кўрилаётган чоралардан хабардор, деб ўйлайман. Буларнинг барчаси халқимиз саломатлигини сақлаш учун қилинмоқда, - деди Президент.






Калит сўзлар: Жамият, Ташриф,
Юқорига