Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Нур-Султан шаҳри ҳокимини  қабул қилди

24 Ноябрь 2021 15:38

NUR-SULTAN. Kazinform- Қасим-Жомарт Тоқаевга пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президентга ижтимоий соҳа объектларини қуриш, газ таъминоти, сармоя жалб этиш, капитал қурилишни якунлаш ҳажмини ошириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди.

Алтай Кўлгиновнинг таъкидлашича, жорий йилда Президент топшириғи асосида барпо этилган арзон уй-жойлар, таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар сони рекорд даражага етди. Масалан, 2019 йилда 2900 та ижтимоий квартира қурилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 10 мингтага етади. 2022 йилда камида 10 мингта ижтимоий квартира қуриш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йилда очилган 15 та мактаб 40 минг нафарга яқин ўқувчини қамраб олиш имконини берди. Келгуси йилда яна 16 та мактаб қуриш режалаштирилган.

Учрашувда Президентга эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш чора-тадбирлари ва пойтахтда амалга оширилаётган эмлаш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳарни янада ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.


Калит сўзлар: Ҳисобот, Қабул, Ақорда,
Юқорига