Об-ҳаво
Астана -15 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари қозоғистонликларни карантин чораларига риоя қилишга чақирди

30 Октябрь 2020 15:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни карантин чораларига риоя қилишга чақирди, деб хабар беради Kazinform.

«Коронавирус эпидемиясининг кўплаб хорижий мамлакатларда тарқалиши ташвишга солади. Ҳамма жойда қатъий чоралар кўрилмоқда. Мен қозоғистонликларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларини бажаришга ва карантин чораларига риоя қилишга чақираман.

Ҳукумат бизнес ва иқтисодиёт манфаатлари учун ишлайди. Пандемия билан биринчи тўлқинга қарши курашиш тажрибасига суянилади. Ҳокимларга эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилишни буюраман. Аммо барчаси тўғридан-тўғри фуқароларнинг ўзларига боғлиқ», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига