Об-ҳаво
Астана -21 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

31 Июль 2020 12:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади, дея хабар беради Ақорда.

Азиз юртдошлар!

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу муқаддас байрам бутун мусулмон дунёсида алоҳида ўрин тутади, чунки у динимиз ва урф-одатларимизнинг узвийлигини мустаҳкамлайди ва маънавий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.

Қурбон ҳайити Қозоғистон халқини тинчлик ва ҳамжиҳатликка, ўзаро ҳурмат ва фаровонликка чорлайди. Бу байрам имон ва меҳрибонликни тарғиб қилади ва яхшиликка йўл очади.

Бугунги кунда инсонлар ҳаётига зомин бўлаётган касалликдан халос бўлиш учун бизга бирдамлик ва тартиб керак. Ушбу қийин пайтларда бир-биримизга ёрдам бериш, боримизни баҳам кўриш, халқимиз фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш ва масъулиятни зиммамизга олиш муҳимдир. Шуни таъкидлашни истардимки, бу халқнинг бирлиги ва бирдамлигини мустаҳкамлайдиган байрамдир.

Ишончим комилки, биз барча қийинчиликларни енгамиз.

Ҳар бир оилага фаровонлик тилайман! Халқимиз фаровонлиги учун қилган қурбонликларингиз қабул бўлсин! Қурбон ҳайити барчамизга яхшилик келтирсин!
Калит сўзлар: Жамият, Маънавият, Табрик,
Юқорига