Об-ҳаво
Астана 22 °С
Алматы 25 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Дўмбира куни билан табриклади

5 Июль 2020 15:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни миллий Дўмбира куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Азиз юртдошлар!

Азиз биродарлар!

Сизларни Миллий Дўмбира куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу Елбасынинг маънавий тикланиш ва урф-одатларимизнинг аҳамиятини улуғлаш йўлидаги эзгу ташаббусидир.

Икки торли муқаддас дўмбиранинг овози Буюк Даланинг кўп асрлик тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.

Қозоқ халқининг олижаноб табиати ва фазилатлари доимо қўшиқ ва ўланларда ўз ифодасини топиб келган.

Халқимизнинг ўзига хос санъатини дўмбирасиз тасаввур этиб бўлмайди.

Миллий руҳни кўтарувчи бундан бошқа қудратли кучни топиш мушкул.

Халқимизнинг атоқли шоири Қодир Мирза Али айтганидек: «Ҳақиқий қозоқ қозоқ эмас, ҳақиқий қозоқ - бу дўмбирадир».

Миллий асбобимиз бутун дунё тан олган маданий қадриятга айланганидан ғурурланамиз.

Отадан ўғилга ўтган бундай бебаҳо бойликни қадрлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Қувонарлиси шундаки, дўмбира чаладиган ёшлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Мен анъанавий қозоқ мусиқасини тарғиб қилувчи барча санъаткорларга миннатдорчилик билдираман.

Дўмбира куни муборак!

Ҳар бир оилада доимо мусиқий яхши кайфият бўлсин!
Калит сўзлар: Табрик, Маданият, Маънавият,
Юқорига