Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари Бош прокурорни қабул қилди

19 Март 2020 13:25

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Бош прокурор Ғизат Нурдаулетовни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Бош прокурор Президентга фавқулодда вазият вақтида қонунни ва тартибни сақлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Бош прокуратура ва маҳаллий миқёсдаги хатти-ҳаракатлар ва қарорларни ўз вақтида ҳуқуқий баҳолаш учун фавқулодда вазиятларда тезкор ходимлар ташкил этилиши тўғрисида маълумот берилди.

Ғизат Нурдаулетов тиббий буюмларнинг сунъий қимматлашишининг олдини олиш, ёлғон ва провокацион маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш, шунингдек фавқулодда ҳолат режимини бузганлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида сўзлаб берди.

Қозоғистон Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва жамият манфаатларига риоя қилиш, вақтинча чеклаш жараёнида қонунийликни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига