Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Давлат раҳбари бирқатор учрашувлар ўтказди

21 Февраль 2020 17:47

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари «EcoJer» ҳудудий экологик ташаббуслар ассоциацияси раиси Лаззат Рамазановани, Kaspi.kz Директорлар кенгашининг раиси Вячеслав Ким ва Бошқарув раиси Михаил Ломтадзени қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Лаззат Рамазанова Давлат раҳбарига «EcoJer» ассоциациясининг фаолияти, саноат корхоналарининг ҳавони ифлослантириши кўрсатгичини пасайтиришга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш жараёнлари ҳақида гапириб берди.

Учршувда янги Экологик кодекс лойиҳасининг асосий қоидалари муҳокама қилинди. Уни тайёрлашда жамоат бирлашмалари фаол иштирок этишган.

Давлат раҳбари экологик қонунчиликни илғор халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш лозимлигини таъкидлади.

Kaspi.kz Директорлар кенгашининг раиси Вячеслав Ким ва Бошқарув раиси Михаил Ломтадзе Президентга рақамли хизмат кўрсатиш сервиси ҳамда тегишли экосистемани ривожлантириш стратегияси, шунингдек, Қозоғистондаги электрон тижоратни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Айниқса компаниянинг кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича режаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарига Kaspi.kz компаниясининг акцияларини эндиликда Лондон фонд биржаси ва Астана халқаро молия марказига очиқ жойлаштиришга тайёргарлик ҳақида маълумот берилди.

Президент Қозоғистон банкининг фаолиятига техник инновацияларни жорий қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Калит сўзлар: Қабул,
Юқорига