Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Данияда коронавирусга чалинган 2,5 млн қундуз ўлдирилади

13 Октябрь 2020 18:30

KOPENGAGEN. Kazinform – Дания ветеринария хизматлари қундузларни оммавий қирғин қилишни бошлади. Уларнинг сўзларига кўра, қундузда коронавирус белгилари топилган, деб хабар беради Kazinform euronewsга асосланиб.

Гап икки ярим миллион ҳайвон ҳақида кетмоқда. Инфекция камида 63 та мўйна фермасида топилган. У ердаги нафақат ҳайвонлар, балки «қизил» зонадан саккиз километр радиусда ушланган қундузлар ҳам йўқ қилинади. «Биз товон пули талаб қилишимиз керак», - дейди норка етиштирувчи Фредериксен.

Мутахассислар ҳайвонларнинг коронавирус билан қандай касалланганлигини ва штамм одамга юқишини ўрганмоқда. Мавсумий ходимлар ёлланаётган пайтда инфекция хўжаликга юқиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Дания дунёдаги энг йирик мўйна экспорт қилувчиларидан бири ҳисобланади.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига