Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади

17 Сентябрь 2021 16:43

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 18-20 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Шимолдан келган совуқ антициклон ёғингарчиликнинг тўхташига ва ғарбда, кейин эса мамлакатнинг қолган қисмида ҳаво ҳарорати пасайишига олиб келади.

Қозоғистоннинг шимолий, шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларида об-ҳаво барқарор бўлмайди, ёмғир ёғади ва кучли шамол эсади.

Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси бироз кўтарилади: 2 совуқдан 10 илиқдан 1-13 даражагача, кундузи 13-20 дан 15-23 даража илиқ бўлади. Мамлакат шимоли-ғарбий, шимолий ва марказида ҳаво ҳарорати кечаси 3 дан +5 даражагача, кундузи 7 дан 15 даража илиқгача ўзгариб туради.

Шарқий ҳудудларда кечаси ҳарорат 10-18 илиқдан 2-10 гача, кундузи 20-28 дан 10-18 даража илиқгача ўзгариб туради.

Мамлакат жанубида кечаси 10-20 гача, кундузи 25-30 дан 17-25 даражагача илиқ бўлади.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига