Об-ҳаво
Астана 13 °С
Алматы 14 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

Дам олиш кунлари Қозоғистонда 25 даражагача совуқ бўлади

20 Март 2020 17:23

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 21-26 март кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.

Синоптиклар маълумотларига кўра, дам олиш кунлари Эрондан етиб келадиган иссиқ циклон мамлакатнинг жанубий ҳудудларига таъсир қилади ва ушбу циклон туфайли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бироқ, мамлакатнинг ғарбий қисмига Исландиядан келган совуқ антициклон таъсир қилади, у кейинчалик шарқ томон ҳаракатланиб, ёғингарчиликнинг тўхташига ва Қозоғистон Республикасининг кўп қисмида ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади.

Кечаси мамлакатнинг шимолий қисмида ҳаво ҳарорати плюс 3-5 даражадан минус 12-25 даражагача, жанубий қисмида эса плюс 2-12 даражадан минус 2 даражагача, баъзи жойларда 6-11 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.


Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига