Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дам олиш кунлари қор ёғади

24 Сентябрь 2021 13:36

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» 25-27 сентябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Дам олиш кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво ўзгариб туради. Бунга иккита циклон – шимоли-ғарбий ва жанубий, бирлашиши билан боғлиқ. Шимолда ва шарқда ёмғир қорга айланиши мумкин. Кучли шамол эсиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.

Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси 7-15 даражагача, кундузи 15-25 дан 10-20 гача пасаяди. Шимоли-ғарбда кечаси 3 совуқ дан 5 даражагача, 3-11 даража илиқ, кундузи 13-23 дан 3-13 даража илиқ бўлади. Мамлакат шимоли ва марказида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражага пасаяди. Республика шарқида 5 даража совуқ, кундузи 7-17 даража илиқ бўлади. Жануби ва жануби-шарқда ҳаво ҳарорати кундузи 18-25 даражагача кўтарилади»,-дейилади хабарда.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига