Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда 40 даражагача иссиқ бўлади

20 Август 2021 18:14

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар дам олиш кунлари Қозоғистоннинг бир неча ҳудудларда 40 даражагача иссиқ бўлишини маълум қилишди, деб хабар беради Kazinform.

21-23 август кунлари кундузи Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Ақтўбе вилоятларида +41 даражагача иссиқ бўлади.

21 август куни кундузи Ақмола вилоятининг жануби-ғарбида +35 даражагача жуда иссиқ бўлади.

Манғистау вилоятида кундузи +35 даража иссиқ бўлади.

Қизилўрда вилоятининг жануби-шарқида ва жанубида 15-20 м/с тезликда чангли бўрон эсади. Қизилўрда шаҳрида шимоли-шарқдан шамол эсади, чангли бўрон 17 м/с тезликка етади.

21-23 август кунлари кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятининг кўп қисмида 41 даражагача жуда иссиқ бўлади. Уралда 41 даражагача иссиқ бўлиши мумкин.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига